“Шайбонийнома” достонида ритмик вариация
Шаҳноза Муҳитдиновна РАҲМОНОВА докторант Aлишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон shahnoza@navoiy-uni.uz
Aннотация
Мазкур мақолада Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома” достонида ритмик вариация масаласи достоннинг жанр имкониятлари, вазн хусусиятлари, мазмун такомили ва қофия тизими билан боғлиқликда ўрганилган. Жангнома йўналишидаги мазкур асарнинг шоир ижодидаги ўрни тадқиқ этилган. “Шайбонийнома”да фоилотун аслининг махбун тармоғига хос бўлган кўпвазнлиликнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлилга тортилган.
Таянч сўзлар: достон, жанр, вазн, рамал, кўпвазнлилик, ритмик вариация.