Ватанимиз тарихидаги 23 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1182 йил (бундан 843 йил олдин) – хоразмшоҳ Такаш Ширвоншоҳ III га мактуб жўнатди. Унда тез кунларда учрашиш ва ўзаро дўстона муносабатлар мустаҳкамланишига астойдил умид билдиради. Хоразмшоҳ унинг элчиси, амир Фаридиддин билан бўлган суҳбатлардан қониқиш ҳосил қилганлигини изҳор этиб, Хуросоннинг эзилган халқини озод қилиш учун ўн минглик қўшин билан юриш бошлаганини элчи орқали хабар қилади. Фаридиддин билан бирга Ширвон (ҳозирги Шимолий Озарбайжондаги давлат)га ўз элчиси Жамолиддинни, у орқали энг яхши тилакларини юбораётганини билдиради.

1470 йил (бундан 555 йил олдин) – Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро мутафаккир, файласуф ва шоир, тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий (1006–1088) нинг мозорини зиёрат қилди. Бу ҳақда тарихчи олим Хондамир қуйидагича қайд этган: “Ул олий мартабали подшоҳ ойнинг йигирма бешинчисида пайшанба куни Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг мозорини зиёрат қилиш учун Гозургоҳ мавзесига ташриф буюрди ва эҳтиёжмандлик ва ихлос юзини ул баракатли бўсаға сари қаратиб у ернинг мужовирларига нисбатан сийлов лавозимини бажо келтирди. Ва ул шариф манзилда мавлоно Камолиддин Шайх Ҳусайнни салтанат тахти яқинига чорлаб “салтанат пойтахти Ҳиротни худди Султон Абусаид Мирзо замонасидаги шариат қоидаси бўйича бошқармоқ керак. Агар шахсан мен ёки укам ё ўғлимга нисбатан шаръий жазо кўлланиш тақозо этиб қолинса, унинг ижросини орқага сурмаслик лозим” деди”.

Бундан шу нарса маълум бўладики, Султон Ҳусайн Бойқаро мамлакат ичкарисида тартиб ўрнатиш учун шариат қонунларидан фойдаланибгина қолмасдан, балки унга амал қилган. Ҳусайн Бойқаронинг шиори “шариат катта йўлдир, ундан адашишдан ҳақнинг ўзи асрайди” деган ибора бўлган. Ҳусайндаги бундай улуғ сифатларнинг шаклланишида дўсти Навоийнинг насиҳатлари жуда ҳам ўринли бўлган. Буни биз Навоийнинг “Садди Искандарий”сида Ҳусайн Бойқарога насиҳат тариқасида ёзилган “Бу ҳокимсурату дарвештабиат, исми Дарвешу, улуши ҳукумат иши бўлмиш инимизга рад этиб бўлмас  насиҳатдир”, деб  ёзилган  фикрлардан ҳам  билиб  олиш мумкин. 

1603 йил (бундан 422 йил олдин) – Урганчда шайбонийлар сулоласига мансуб бўлган Хива хони ва йирик тарихчи олим Абулғози Баҳодирхон таваллуд топди. Унинг “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарлари Ўзбекистон, умуман Турон тарихига оид қимматли манбалардан ҳисобланади. Абулғози Баҳодирхон тиббиёт илмига оид “Манофиъул инсон” (“Инсонга фойдали нарсалар”) номли асар ҳам ёзган.

1907 йил (бундан 118 йил олдин) – драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий Нижний Новгородда Русия мусулмонларининг қурултойида туркистонликлар гуруҳини бошқарди ва катта нутқ сўзлади.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Бешим Сардор бошчилигидаги ёлланма туркман отлиқларининг Чоржўй яқинидаги Сақор бозорни ишғол қилиши билан тарихда “ялпи қўзғолон” деб аталган Бухоро амирлигига қарши ҳаракат бошланди. Бешим Сардор ва Чоржўй коммунистлари дарҳол Эски Чоржўйни ишғол қилдилар, юздан ортиқ амалдорлар қамоққа олинди. Чоржўй беклиги хазинаси қўлга киритилиб, бу бойликлар дарҳол Чоржўй ревкоми ва янги ҳукумат қўлига ўтди. Илгаридан келишувга кўра шу куни Чоржўй ревкоми “Бутун Бухоро халқи номидан” Фрунзе бошчилигидаги Туркистон фронтига ёрдам сўраб мурожаат қилди, ваҳоланки Бухоро халқи бундан бехабар эди. 

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Москвада Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси билан Молдова Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ҳақида Протокол имзоланди.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Президент фармонига асосан, Ўзбекистон фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, бутун ҳаётини Ватан, халқ ва миллат тараққиётига бахшида этган бетакрор истеъдодли ватандошларимизнинг хотирасини ёд этиб ҳамда улар қолдирган катта илмий-ижодий меросни инобатга олиб, бир қатор марҳум олим ва санъаткорлар: академиклар Хабиб Абдуллаев, Содиқ Азимов, Убай Орипов, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Саъди Сирожиддинов, Обид Содиқов, Собир Юнусов, Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, Яҳё Ғуломов; Ўзбекистон санъат арбоблари Тўхтасин Жалилов, Игорь Савицкий; Ўзбекистон фан арбоби Ҳамид Сулаймонов; Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаевлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган марҳум фан, адабиёт ва санъат арбобларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳожихон Болтаев, Муҳаммаджон Мирзаев, Наби Раҳимов, Ойимхон Шомуротова, Сора Эшонтўраева; шоир Ҳамид Олимжон; академик Всеволод Иванович Романовскийлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, соҳага оид муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш мақсадида Президент қарори билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсан ўзи ёки қариндошлари қонунни бузса ҳам, шу заҳотиёқ жазога тортишни буюрган темурийзодани биласизми?