ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Бугун 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги дунё биринчилиги ҳамда 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари блиц йўналишидаги баҳсларни бошлади.
[gallery-18603]
Жаҳон чемпионатида Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Испания, Венгрия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Нигерия, Словения, Россия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, АҚШ давлатларидан келган 300 нафарга яқин шахматчи беллашмоқда. Соврин жамғармаси 20 минг евро бўлган мазкур нуфузли мусобақада Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бекмуратов, Алмаз Раҳматуллаев, Асроржон Омонов, Афруза Ҳамдамова, Гулдона Каримова, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Озода Шаҳзодова, Гулхумор Нажмиддинова, Моҳизода Мухсинова каби умидли спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Бугун блиц йўналишида 5 та тур бўлиб ўтади. Эртага куннинг биринчи ярмида шахматчилар яна 4 та тур ўйнайди. Сўнгра соат 17:00 да жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА