Нодирбек Абдусатторов Германияда мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларидан иборат бўлган нуфузли турнирда қатнашмоқда.

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирида дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, шахмат тожининг амалдаги соҳиби Ден Лижен, маҳоратли гроссмейстерлар Алиреза Фирузжа, Фабиана Каруана, Левон Аронян, Доммараджу Гукеш, Винсент Каймар ва Нодирбек Абдусатторов қатнашаётган турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, 1-ўрин соҳиби 60 минг, 2-ўринни эгаллаган 40 минг, 3-ўриндан жой олган шахматчи 30 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. 

Шунингдек, 4-ўрин 20 минг, 5-ўрин 15 минг, 6-ўрин 12 минг, 7-ўрин 10 минг ҳамда 8-ўринда қолган шахматчи 8 минг АҚШ доллари соҳиби бўлишади.

Кеча кун давомида халқаро турнирнинг рапид йўналишидаги дастлабки партиялар ўтказилиб, ҳамюртимиз Абдусатторов 1-партияда Леван Аронян билан дуранг ўйнаган бўлса, 2-партияда жаҳон чемпиони Ден Лиженни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 3-партияда Каруана билан 0,5:0,5 ва 4-партияда Алиреза Фирузжани доғда қолдирди.

Бугун, 10 февраль куни турнирнинг рапид йўналишидаги қолган ўйинлар бўлиб ўтади. 

Н.Абдусатторов 5-партияда Винсент Каймар, 6-партияда Гукеш ва 7-партияда Магнус Карлсен билан куч синашади.

«Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» халқаро турнири дастурига биноан 11 февралдан классик шахмат мусобақаларига старт берилади. Мусобақалар 16 февралга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Германияда