Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Esports World Cup Chess” турнирининг саралаш баҳслари ортда қолди.

Айтиш лозимки, жамоалар ўртасида киберспорт бўйича жорий йилнинг 31 июль-3 август кунлари ўтадиган “Esports World Cup Chess” турнирининг асосий иштирокчилари маълум бўлиб, яна тўрт нафар қатнашчи икки босқичдан иборат саралаш ўйинлари орқали аниқланиши лозим эди.

Мазкур саралаш ўйинлари 4 та алоҳида гуруҳда 9 та турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилиб, мазкур саралаш босқичида маҳоратли шахматчиларимиз Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев ўз омадини синовдан ўтказди.

Нодирбек Ёқуббоев ўз гуруҳида 5 очко билан 5-ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмаган бўлса, Жавоҳир кучли гроссмейстерлар жам бўлган “С” гуруҳида 5,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 3-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига йўл олди.

Ж.Синдоров рейтингда ўзидан юқорида бораётган сербиялик Алексей Саранани, блиц бўйича икки карра жаҳон чемпиони Алексей Гришукни 1,5:0,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Асосий турнирга йўлланма берувчи ҳал қилувчи учрашувда ҳамюртимиз америкалик Ҳанс Ниеманндан шов-шувли тарзда устунликка эришди. 0,5:1,5 ҳисобида ортда қолаётган Синдоров аввалига дурангга эришди, кейин рейтингда ўзидан юқорида жойлашган рақибини енгди. Ҳал қилувчи партияда Ж.Синдоров қора доналарда ғалабага тенг дуранг натижани қайд этди.

Шу тариқа, Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов қаторида Ар-Риёдда бошланадиган “Esports World Cup Chess” турнирида дунёнинг энг кучли шахматчилари билан 1.5 миллион АҚШ долларидан иборат мукофот жамғармасига эга супер турнирда баҳс олиб бориш имконига эга бўлди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Жавоҳир Синдоров Ар-Риёд турнирида қатнашади