Шахмат: Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланмоқда
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этадиган мазкур чемпионатда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, жаҳон рейтингида кучлилар қаторида бораётган Ян Непомняший, Кшиштоф Дуда сингари 9 нафар шахматчи билан «WR Chess Team» жамоасида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мукофот жамғармаси 350 минг евродан иборат жаҳон чемпионатида Тоҳир Воҳидов сардорлигидаги маҳоратли шахматчиларимиз Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлар “ROYAL CHESS” жамоаси сафида кураш олиб боради.

Мусобақада 39 та жамоанинг 350 нафар шахматчиси иштирок этмоқда. Рапид йўналишидаги мусобақалар 2-4 август, блиц мусобақалари 5-6 август кунлари ташкил этилади.
Бугун кун давомида дастлабки тур ўйинлари ўтказилади.
Т.Рўзиев, ЎзА