Шахмат ғолиблари тақдирланди
Жиззах шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бир неча кун давом этган шахмат бўйича “Республика OPEN” турнири ниҳоясига етди.
Турнирда Тошкент шаҳари, Самарқанд, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қиз шахматчилар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларга мезбонлик қилган Жиззах вилояти ёшлари “Республика OPEN” турнирининг 3 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида етакчи бўлди. Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан келган ёш шахматчилар 6 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза медалларини қўлга киритишга сазовор бўлди.


Турнирнинг ғолиб, совриндор ва унда энг фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурнома, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.