Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шахмат бўйича 8 ва 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилаётган Ғарбий Осиё чемпионатининг рапид йўналишидаги беллашувлари ортда қолди.
13 та давлатнинг 400 нафардан зиёд “ақл гимнастикаси” соҳиблари дона сураётган чемпионатнинг рапид мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалига эга чиқди.


Умидли ёш шахматчиларимиздан Нурмуҳаммад Неъматиллахонов 10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида, Саъдулло Азизов 18 ёшгача бўлганлар орасида олтин, Мадинабону Асадова (10 ёш), Акбарали Абдуҳакимов(18 ёш), Сайфуддин Эркинбоев (8 ёш) кумуш, Беҳруз Умаров(18 ёш) ва Нафиса Қувондиқова(12 ёш) бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионат баҳсларини Халқаро шахмат федерацияси томонидан бош ҳакам сифатида тайинланган ҳамюртимиз Ҳусан Турдиалиев бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи бошқариб бормоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА