Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда бўлади
Самарқанд шаҳри 25-30 декабрь кунлари шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Мазкур йўналиш бўйича илк жаҳон чемпионати 2017 йил 25-31 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида, V жаҳон чемпионати эса 2022 йил 25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган.
Самарқандда ўтадиган VI жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси бир миллион АҚШ долларини ташкил этади. VI жаҳон чемпионатида дунё рейтингида юқори ўринларда турган гроссмейстерлар Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Нодирбек Абдусаттаров, Гукеш Доммараджу, Винсент Каймер, Шахрияр Мамедяров, Ян-Кшиштов Дуда, Ю Янъи, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронянларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 22 декабрь кунига қадар Самарқандга 16 нафар меҳмон ташриф буюрди.
Чемпионат очилиш маросими 25 декабрь куни ўтказилади.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири