Шахмат бўйича яна бир турнир ниҳоясига етди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда халқаро гроссмейстер, таниқли мураббий Дмитрий Қаюмов хотирасига бағишланган халқаро турнир ниҳоясига етди. Турнирда 10 нафар иштирокчи айланма тизимда ўзаро куч синашди.
Мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари ғолиблик учун бахс олиб бордилар.
[gallery-24349]
Турнирни ўтказишдан мақсад, шахматчиларга халқаро спорт устаси талабини бажаришга имкон яратиш ҳамда уларнинг рейтинг очколарини оширишдир.
Мусобақа якунига кўра, Мақсат Атабаев (Туркманистон) 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, турнир ғолибига айланди. Акбарали Абдуҳакимов (Ўзбекистон) 6 очко билан 2-ўрин билан кифояланди. 3-ўрин эса Қирғиз Республикаси вакили Тегин Тологон Семетейга насиб этди. У якунда 5,5 очко тўплашга муваффақ бўлди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА