Бразилияда ўтказилаётган шахмат бўйича учта ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпионига айланди.
Афруза мусобақанинг 10-турида ҳиндистонлик Мриттика Маликка қарши қора доналарда ўйнаганига қарамай, ғалаба қозонди. Шахматчимиз ўтган 10 та учрашувдан фақат биттасида дуранг ўйнади.
Бугун жаҳон чемпионимиз сўнгги 11-турда оқ доналарда қозоғистонлик Зарина Нургалиевага қарши баҳс олиб боради. Айни бамда А.Ҳамдамовада 9,5 очко бўлса, кучли учликдан жой олган германиялик Чарис Пеглау ва Зарина Нургалиева ҳисобида 7,5 очко бор.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ҳамдамова Италияда ўтказилган 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, аёллар орасида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпионига айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА