Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йилда ташкил этилганидан буён халқаро ҳамкорлик, тинчлик ва тараққиётнинг асосий рамзига айланди. 80 йиллик давр ичида Ташкилот глобал муаммоларга ечим топиш мақсадида давлатлар раҳбарлари, олимлар, дипломатлар ва фуқаролик жамияти вакиллари учрашадиган ўзига хос майдонга айланди.

БМТ инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига улкан ҳисса қўшди. Айнан шу Ташкилот шафелигида ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш  ташкилоти, ЮНЕСКО, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки  каби  муҳим тузилмалар ташкил этилди. Ушбу институтлар таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини модернизация қилиш, камбағалликка қарши курашиш ва очликка барҳам бериш йўналишларида таянч тузилмаларга айланди. 

Барқарор ривожланиш мақсадларининг қабул қилиниши БМТ тарихида энг муҳим босқичлардан бири бўлди. Ушбу мақсадлар 2030 йилга қадар бутун дунёда камбағалликка барҳам бериш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидан фойдаланиш, “яшил” энергетика ва рақамли технологияларни ривожлантириш, мамалакатлар ва ҳудудлар ўртасидаги тенгсизликни қисқартиришга эришишга қаратилган. БМТнинг мувофиқлаштирувчи роли туфайли катта натижаларга эришилди. Хусусан,  миллионлаб инсонлар  ичимлик суви билан таъминланди ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди, эпидемиялар бартараф этилди, қатор давлатлар саноатлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш йўлида қадам ташлади.   

Низоларнинг олдини олиш ва инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш масалалари БМТнинг  фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Ташкилот табиий офатлар, миграция инқирозлари ва эпидемияларга тезкор жавоб қайтариб, заиф мамлакатларга ўз вақтида зарур ресурс ва экспертларни юборади. 

БМТнинг халқаро ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси ҳам беқиёс. Бугунги глобал адолат тизимининг асосини айнан ушбу Ташкилотнинг конвенциялари ва пактлари ташкил қилади.

Ташкилотнинг 80 йиллик  фаолияти – бу ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тарихидир. Дунё иқлим ўзгариши, рақамли тенгсизлик ва янги иқтисодий таҳдидларга дуч келаётган бугунги кунда БМТнинг роли тобора ортиб бормоқда. Мазкур халқаро тузилма давлатларни тараққиёт, хавфсизлик ва инсонпарварлик ҳукм сурадиган келажак сари бирлаштиришни давом эттирмоқда. 

БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси, шубҳасиз, бутун  жаҳон ҳамжамияти учун муҳим воқелик бўлди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқи сўзлагани эса ушбу анжуманни мамлакатимиз учун янада аҳамиятли қилади. Давлатимиз раҳбарининг нутқи глобал кун тартибини акс эттириши билан бирга, юртимизда юз бераётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос индикатори бўлди. Шу билан бирга, бугун Ўзбекистон ўз ютуқлари ва ташаббусларини дунёга дадил айтадиган, глобал жараёнларнинг муҳим иштирокчиси бўлишга тайёр давлат эканлигини намоён этди. 

Президентимиз Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар хусусида батафсил тўхталди. Уларнинг марказида эса – инсон ҳуқуқлари, қадри ва фаровонлиги. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон кўплаб соҳаларда сезиларли натижаларга эришди. Жумладан, камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқарди. Бунга, аввало, таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартириш, инновацион тармоқлар ва технологик саноат корхоналарини барпо этиш, “яшил” энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш орқали эришилди. 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бир неча йил олдин мактабгача таълим қамрови 27 фоизни ташкил этган бўлса,  бугун бу кўрсаткич 78 фоизга ошди, ёшларимизнинг олий таълим билан қамрови эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Ўқитувчи  ва устозлик касбининг обрўси ва нуфузини оширишга устувор масала сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистон етакчиси мамлакатимизда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш ташаббусини илгари сургани бежиз эмас, албатта. Зеро, мазкур анжуман педагогикада ўзаро тажриба ва билим алмашиш учун халқаро платформага айланади. 

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ҳам диққат марказида бўлди. Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашга бағишланган юқори даражадаги тадбир ўтказилишини маълум қилди. Бу фуқаролар саломатлиги ва фарвонлиги давлатимиз учун стратегик вазифа эканлигининг яна бир тасдиғидир. 

Гендер сиёсати масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бу мавзуни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлантириб, бу борада улкан ютуқларга эришди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётдаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда. 

Кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун аёллар парламент, бизнес, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида раҳбар лавозимларда фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг  иқтисодий  мустақиллигини ошириш, касбга ўқитиш, тадбикорлик кўникмаларини ривожлантириш учун шароитлар яратилган. Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунларнинг қабул қилиниши ва ижтимоий дастурларнинг  кенгайтирилиши уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. 

Бугун Ўзбекистон ўз мисолида аёллар учун тенг имкониятлар  яратиш нафақат адолат масаласи, балки мамлакат барқарор ривожланишининг гарови эканини кўрсатмоқда. Хусусан, БМТнинг юксак минбаридан туриб давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Осиё хотин-қизлар форумини ўтказишга, уни хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини муҳокама қилиш учун доимий платформага айлантиришга тайёрлигини билдирди. 

Бугун дунёда экологик таҳдилар тобора кучайиб бормоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, уларнинг оқибатлари Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда. Орол денгизининг қуриши улкан экологик ҳалокат бўлди, бироқ мамлакатимиз ушбу муаммони борича ташлаб қўймади. Хусусан, сўнгги йилларда денгизнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда шўрга чидамли чўл ўсимликлари экилди. 2030 йилгача ушбу ҳудуднинг 80 фоизида яшил қопламалар яратилади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Сувни тежаш бўйича  бутунжаҳон форумини ўтказиш таклифини илгари сурди. Мазкур анжуманда сувдан фойдаланишнинг инновацион технологияларини жорий қилиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда. 

Сунъий интеллектнинг амалий ечимлари ва моделларини беғараз алмашишга қаратилган халқаро ҳамкорлик механизмини яратиш борасидаги ташаббус ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу таклиф мамлакатлар ўртасида, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларидаги тенгсизликни қисқартириш зарурати билан боғлиқ. Шу тариқа, Ўзбекистон янги технологиялардан нафақат фойдаланиш, балки уларни бошқа давлатлар билан бўлишишга тайёрлигини кўрсатиб, ушбу йўналишда глобал ҳамкорлик асосларини яратмоқда. 

Президентимиз дунёнинг эртанги куни ёш авлод қўлида эканини алоҳида қайд этиб, Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракатини таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш таклифини илгари сурди. 

Шу билан бирга, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳам очилади. У Шарқнинг буюк мутафаккир алломалари – Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг бой меросини  ўрганиш ва оммалаштириш учун муҳим майдон бўлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқи мамлакатимиз ютуқларига бағишланган ҳисобот эмас, балки дунёга очиқ, шерикликка тайёр ва келажак учун масъул бўлган “Янги Ўзбекистон” фалсафасини ўзида акс эттирган дастуриламал бўлди. Камбағалликни қисқартириш, таълим тизимини ислоҳ қилиш, экологик таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологияларни ривожлантириш, Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари Барқарор ривожланиш мақсадлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқига Ўзбекистоннинг модернизация йўлидан дадил  ҳаракатланаётгани ва  халқаро майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаётганининг индикатори, дея таъриф берсак муболаға бўлмайди.  

Н.Рашидова

«Адолат» СДП фракция аъзоси,

Ўзбекистон Республики Олий Мажлис депутати

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқи – Ўзбекистон ислоҳотлари ва келажаги кўзгуси