Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари 5-6 август кунлари “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
ЎзА