Президентимиз 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятида ирригация-мелиорация Давлат дастури асосида амалга ошириладиган ишлар билан танишди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам фойдаланилмай турган ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин майдонларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадларни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йилдан бошлаб Фориш туманидаги 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имконини берадиган канал ва сув омбори қурилишига киришилди.

Давлатимиз раҳбарига ушбу гидроиншоотларнинг лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирги кунгача каналнинг 10 километрга яқин қисми замонавий технологиялар асосида қурилиб, қирғоқлари бетонланди. Қолган 8 километрдан зиёд қисми жорий йилнинг биринчи ярмида тўлиқ тугалланиши режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида 2019 йилнинг кузидан бошлаб Фориш туманидаги ўзлаштирилмаган майдонлар сув билан таъминланади. Сув етиб борган ерларда боғ ва узумзорлар барпо этилади. Хусусан, сердаромад бўлган экспортбоп ёнғоқзорлар ташкил этилади, қизил лавлаги ва бошқа озуқабоп экинлар етиштирилади.

Вилоятда ирригация-мелиорация Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилда сув иншоотларини реконструкция қилиш ишларига 188,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 64,4 километрлик каналлар ва 118,8 километр лотоклар мукаммал таъмирланади, 3 километр қирғоқ мустаҳкамланади. 9,3 миллиард сўм эвазига 336 километр суғориш тармоқлари, 541 дона гидротехник иншоотлар, 50 дона насос агрегатлари ва электродвигателлар, 35 та суғориш қудуғи, Сув истеъмолчилари уюшмаси тасарруфидаги 1150 километр суғориш тармоқларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилади.

Мелиоратив иншоотларни таъмирлашга қаратилган 28 лойиҳа доирасида 156,2 километр коллектор-дренаж тармоғи, 188,9 километр ёпиқ ва ётиқ дренаж, 9 гидротехник иншоот реконструкция қилинади. Бу борадаги ишлар натижасида 94,6 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади, 1,5 минг гектар лалми ерларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш имконияти яратилади.

–Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар самараси сувни исроф қилмаслик, ундан тўғри фойдаланишга боғлиқ, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сувга бўлган муносабат ўзгармас экан, ҳосилдорликни ошириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ирригация ва мелиорация ишларини бугунги кун талаблари даражасида сифатли бажариш вилоятда ҳосилдорликни ҳар йили 2-3 центнердан ошириб бориш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда вилоятда 50 километр лоток тармоқларини қуриш ҳамда салкам 57 километр узунликдаги лотокларни таъмирлаш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун зарур маблағлар ажратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шу ерда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти томонидан Жиззах вилоятининг Зомин ва Зафаробод туманларида микроГЭСларни қуриш ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳалар самарасида вилоятда кичик ГЭСлар томонидан йиллик электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 17-18 миллион киловат соатга етказишга эришилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: сувга бўлган муносабат ўзгармас экан, ҳосилдорликни ошириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас