Самарқанд шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор ниҳоясига етди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳари ҳокимлари ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Президентимиз ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрлар тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун 29 академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Бу ерда ёшларни дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади