Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабида яратилган шароит билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда билимли ёшларни тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор қўйилди. Хусусан, ҳар бир ҳудудда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилаётгани мактаб таълимини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш, барча соҳалар учун иқтидорли кадрлар тайёрлаш, ёшларнинг салоҳиятини ривожлантиришга имконият яратмоқда.

Президент мактабларининг дунёда муқобили йўқ. Ушбу ўқув даргоҳларида таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 фeвралдаги “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қисқа муддатда Тошкент, Хива ҳамда Наманган шаҳарларида дастлабки Президент мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Хива шаҳридаги Президент мактаби ҳам анъанавий мактаблардан фарқли равишда ихчам ва билим олиш учун қулай. 2019 йил сўнггида фойдаланишга топширилган билим маскани вилоят ёшлари учун улкан совға бўлган эди.

Мактаб 168 ўринли бўлиб, 2 қаватли ўқув биноси, 3 қаватли ётоқхона, ошхона, хорижлик ўқитувчилар учун меҳмонхонага эга. Синф хоналар энг замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган.

Спорт зали, сузиш ҳавзаси қурилишига ҳам инновацион ёндашилган. Мактаб кутубхонаси Кембриж, Оксфорд университетлари нашриётлари ҳамда Коллинз нашриётининг “STEAM” дастури бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари, ўзбек ва жаҳон бадиий адабиёти намуналари билан таъминланган. Дарсликларнинг электрон шакллари ҳам мавжуд, бу ўқувчиларга улардан янада самарали фойдаланиш имконини яратади.

2019-2020 ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. 

Президент мактабида дарслар Кембриж университети экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари асосида олиб борилади. Мактабга 9 нафар хорижлик мутахассис ҳамда 21 нафар тажрибали маҳаллий ўқитувчи жалб қилинган. Улар ҳам халқаро таълим талаблари асосида махсус имтиҳонлар орқали танлаб олинган.

Давлатимиз раҳбари виртуал кимё лабораторияси, мусиқа хонасида яратилган шароитлар билан танишди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

– Мана шундай масканларда кўплаб иқтидорли фарзандларимиз илм олишдек катта йўлга қадам қўйди. Бу уларнинг ҳаётидаги энг тўғри ва мақсадли танловдир. Келгусида турли соҳаларда улар эришаётган ютуқлар, юртимизга тегаётган фойдасини кўриш барчамиз учун бахт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида янги ташкил этиладиган Президент мактабларида ўқув жараёнларини ташкил этиш борасидаги режалар билан ҳам танишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Хивадаги Президент мактабига борди
Сиёсат
21:47 / 12:03:2020