Кечагина қўшиш ва айиришни бармоқлари ёрдамида ўрганаётган болалар бугун бундай усулларни замонавий математика орқали ўрганишяпти. Аммо ҳамма болалар учун ҳам математика қизиқ ёки ўзлаштириш осон фан эмас.

Хўш, болаларда математик истеъдод ёки қизиқишни қандай шакллантириш керак?  Дарсликлар ёзишда нималарга эътибор бериш зарур?  

Фанлар академияси Математика институти директори, академик, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов билан суҳбат давомида шу каби саволларга жавоб олдик.  

—Математикага кириб келишингиз қандай бўлган? Болаликдаги орзуми ёки бу йиллар ва ўрганишлар давомида шаклландими?  

—Ҳар бир инсон ёшликда нимагадир қизиқади. Мактаб пайтлари қуйи синфларда кўпроқ аниқ фанларга, айниқса, математикага қизиққанман. 7-8-синфларда математикадан ташқари физика, химия, геометрия  фанларини ҳам чуқур ўргандим. У даврда ҳам туман, шаҳар, республика фан олимпиадалари бўлар эди. 9-синфда математика фани бўйича ўтказилган олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб чиқиб, Республика босқичида юқори ўринни эгалладим.    

Ўша пайтларда Новосибирск шаҳри марказида физика-математика бўйича ёзги мактаблар ташкил қилинарди. Олимпиада ғолиблари таътилда бир ой Новосибирскка бориб, ўша мактабда ўқиб келардик. У ерда математик олимлар бизга дарс ўтишарди. Математика фақат ҳисоб-китоб эмас, балки бош қотириб ўйлайдиган, мантиқан фикрлайдиган, ҳар бир нарсани исботи билан беришга асосланган жуда ҳам гўзал фан эканига иқрор бўлганман. 9-синфни битиргач, математик бўламан деган қарорга келганман. Мактабни битириб, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг механика-математика факультетига ўқишга кирганман.  

— Агар мактаб дарсликларини қайта кўриб чиқиш керак бўлса, сиз нималарни қўшган ёки умуман олиб ташлаган бўлар эдингиз?  

— Президентимизнинг тегишли қарори билан институтимизда мактаб дарсликлари билан шуғулланадиган махсус лаборатория тузилган. Мактаб дарсликларини қандай ёзиш, тайёрлаш бўйича дастурлар бор. Биз ушбу дастурларни кўриб, тегишли маслаҳатларимизни берганмиз. Мен мана бу мисолларни олиб ташлаш керак, мана буларни қўшиш зарур, деб айтолмайман. Дастурларга қатъий риоя қилиб, мутахассислар ҳамкорликда ёзишса, хатолар бўлмайди.  

—Болаларда математик истеъдод ёки қизиқишни йиллар давомида шакллантирса бўладими ёки бу туғма талантга боғлиқми?  

— Ҳамма ҳам математик бўла олмайди. Албатта, истеъдод бўлиши керак. Лекин у истеъдодни бола ўзи билмаслиги мумкин. Устозларнинг вазифаси болалар орасидан иқтидорлиларни танлаб топиш.  

Раҳматли устозим академик Тошмуҳаммад Саримсоқов: “Олманинг оқ  ва семеренко тури бор. Оқ олма жуда тез пишади, ширин бўлади, сал ўтиб кетса, пахтага ўхшаб қолади. Семеренконинг пишиши қийин. Кузда уни еб бўлмайди, баҳоргача тургандан кейин маза киради. Шунга ўхшаб болаларнинг қобилияти ҳам ҳар хил бўлади. Кимгадир математика тез, кимгадир секин сингади”, дердилар.  

Мен билан фан олимпиадаларида юрган тенгдошларимнинг бирортасидан зўр математик чиқмади. Аксинча, мактабда ўртамиёна ўқиб, кейин институтларда ўқиганлардан зўр математиклар чиққан. Шу сабабли, боланинг иқтидорини аниқлашда ўқитувчининг ёндашуви жуда муҳим.  

— Ёш олимларнинг изланишлари учун институтда яратилган шароитларга ҳам тўхталиб ўтсангиз?  

—Ёшларнинг фанга кириб келиши учун яхши шароитлар яратилди. Олимларнинг маошлари уч баробарга оширилди. Математика фанини ривожлантириш бўйича Президентимизнинг 2 та қарори чиқди. Ушбу қарорга асосланиб бизга талабалар шаҳарчасида замонавий, барча қулайликларга эга бўлган бино қуриб берилди. Олимларга бўлаётган бундай эътиборни кўраётган ёшларда илм олишга қизиқиш анча ошди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qnzJF65UdO0" title="Шавкат Аюпов: Математика муаммоларни ечишга қаратилган фан" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ҳозир институтимизда ёшлар жуда кўп. 52 та таянч докторантлар бор. Хориждан келган олимлар ҳам бизга ҳавас билан қарашяпти. Улар ҳамкорликни таклиф қилишяпти. Россия, Хитой ҳатто австралиялик олимлар билан  ҳам  ёшларимиз ҳамкорлик қиляпти. Куни кеча хитойликлар ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида  институтимизда “Хитой – Марказий Осиё” математиклар форумини ўтказдик. Ўндан зиёд академик, профессорлар келиб, тажриба алмашиб кетди.  

Нигора Раҳмонова,

Боймирза Халилов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Аюпов: Математика муаммоларни ечишга қаратилган фан (+видео)