“Шарқ эртагига саёҳат”
Сўнгги йилларда Бухоронинг туристик салоҳиятини дунёга янада ёйиш мақсадида жаҳоннинг турли давлатларидан оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинаётир. Россиялик сайёҳларни Бухорога жалб қилиш мақсадида ҳам турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири “Шарқ эртагига саёҳат” деб номланди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ташаббуси билан Россия Федерациясининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Шарқ эртагига саёҳат” деб номланган тур Бухоро ва Самарқанд каби шаҳарларни ўз ичига олди. Саёҳат ижод аҳлига бу қадим шаҳарларнинг туризм салоҳияти билан танишиш имконини берди.

“Россия сегодня” халқаро информацион агентлиги, ИА ТАСС, “Вестник Атор”, “Аргументи и факти”, “Izvestiya.ru”, “Комсомолская правда”, “Российская газета” каби оммавий ахборот воситалари вакиллари қадим Бухорога ташриф буюрди. Кўҳна обидалар журналистларда ёрқин таассурот қолдирди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.