Ҳозир мазкур мактуб махсус капсулаларда авайлаб сақланмоқда. Васиятга биноан бу мактуб ҳали очилмаган ва унда нималар ёзилганини ҳеч ким билмайди.
Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти “Тўполанг” ГЭСида олиб борилаётган модернизация ишлари билан таништириш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Тўполанг сув омборига 1982 йил Шароф Рашидов тамал тошини қўйган. Ўшанда Шароф Рашидов келгуси авлодлар учун мактуб ёзган ва бу мактуб устига “2180 йилда очилсин” дея имзо қўйган. Ҳозир мазкур мактуб махсус капсулаларда авайлаб сақланмоқда. Васиятга биноан бу мактуб ҳали очилмаган ва унда нималар ёзилганини ҳеч ким билмайди. Қизиқ ушбу мактубда нималар дейилган экан?
Буни билиш келгуси авлодларимизга насиб қилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА