Соҳа экспертлари таърифи билан айтганда, шарҳ – журналистик жанрлар қироли. У орқали воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини тушуниб етиш, бирор нарса ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, тақдим этилган ахборотнинг асл мақсадини, давлатлар позициясини аниқ ва осон усулда қабул қилиш мумкин.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Халқаро шарҳловчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг Медиа ва коммуникация факультетида ташкил этилган йиғилишда ана шулар – халқаро шарҳловчилик, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида  сўз юритилди.  

«Халқаро мавзудаги материалларни тайёрлаш маҳорати» мавзуида ўтган йиғилишда Уюшма раиси ўринбосари Холмурод Салимов ғоявий таҳдидлар, мафкуравий курашлар авж олаётган айни кунда аҳолида бу борада реал қарашларни шакллантириш, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва холис ахборотлар – шарҳлар тайёрлаш, одамларда жараёнларга тўғри муносабат уйғотиш жуда муҳимлигини таъкидлаб, халқаро шарҳловчиларга бўлган талаб ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.  

Уюшма қошидаги Халқаро шарҳловчилар кенгаши раиси Қ. Каримбеков, «Дунё бўйлаб» телеканали бош муҳаррири Ғ. Жамолов, Жаҳон тиллари университетининг Медиа ва коммуникация факультети декани А. Каримов, ушбу факультет кафедра мудири О. Тошбоевнинг «Халқаро шарҳ ёзиш  технологияси: Ўзбекистон босма нашрлари мисолида», «Ахборотлашган жамиятда халқаро шарҳнинг зарурати ва аҳамияти» каби мавзулардаги маърўзалари тингланди.  

– Маҳаллий ва халқаро нашрларда бугунги кун ҳақида, ўзгаришлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида турли хил материаллар эълон қилинмоқда. Уларга жавоб берадиган салоҳиятли кардларни етиштириш учун аввало уларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмасини, тил билиш даражасини ошириш керак. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчихонаси томонидан факультетимизга қарийб 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги медиа соҳасида зарур бўлган асбоб-ускуналар ажратилди. Шунингдек, айрим сабабларга кўра факультетда чет тилларини (инглиз тилидан ташқари) ўргатиш тўхтаб қолган эди. Биз жорий йил ушбу анъанани тикладик. Энди ўндан ортиқ тил ўргатилмоқда. Бугун анжуманда телевидениемиз амалиётчиси, таниқли журналист Ирисмат Абдухолиқовнинг халқаро шарҳларга доир китобини чоп этиш таклифи билан чиқдим. Қўлёзмани ўзим ўқиб чиқдим, унда талабалар учун, соҳа ходимлари учун жуда зарур ва қимматли маълумотлар мавжуд, – дейди факультет декани Амрулло Каримов.

Эркин мулоқот тарзида ўтган йиғилишда мамлакатимиз босма нашрлари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизими телерадиоканаллари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каби етакчи давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида халқаро шарҳловчилик мактаблари фаолияти ва бу борадаги муаммолар ечими хусусида фикр алмашилди.

Журналистлар уюшмаси қошидаги Халқаро шарҳловчилар кенгаши аъзолари, марказий оммавий ахборот воситаларининг халқаро мавзуни ёритишга ихтисослашган журналистлари, Жаҳон тиллари университетининг Медиа ва коммуникация факультети ўқитувчи ва талабалари қатнашган мазкур йиғилишда халқаро шарҳловчилик мактабларини тиклаш, бу борада «Устоз-шогирд» анъанасини йўлга қўйиш ва бошқа таклиф-тавсиялар билдирилди, дея хабар беради Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати.  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарҳ – журналистик жанрлар қироли