Аввал хабар берганимиздек, янги йил арафасида Сурхондарё вилоятидаги “Шарғункўмир” конида йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олиш лойиҳаси ишга туширилди.

Мазкур видеолавҳада конда олиб борилган модернизация ишлари ва унинг келгусидаги самаралари ҳақида сўз юритилади.  

Сурхондарё вилоятидаги Шарғун кўмир кони баланд тоғлар қўйнида жойлашган. Геологлар бу ерда 35,6 миллион тонна тошкўмир захираси аниқланганини айтади.    

Президентимизнинг 2017 йил 13 январдаги "Шарғункўмир" акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида тўлиқ қайта жиҳозланган коннинг фойдаланишга топширилгани шахтёрлар учун Янги йил байрамига совға бўлди.  

Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида модернизация қилинган кондан эндиликда шахтёрлар Ўрта Осиёда ягона бўлган механизациялашган технологиялар асосида кўмир қазиб олишни йўлга қўйди. 80 йиллик тарихга эга “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ўтган даврда 9,3 миллион тонна кўмир қазиб олган бўлса, янги йилдан бошлаб истеъмолчиларга ҳар йили 900 минг тоннагача сифатли қаттиқ ёқилғи етказиб бера бошлайди. Бунинг учун кўмир қазиш ва ташиш имкониятлари енгиллаштирилиб, энг замонавий хориж ускуналари билан жиҳозланди.  

– Шарғун кўмир конида коксланиш хусусиятига эга юқори сифатли тошкўмир мавжуд, – дейди “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти механика бўлими бошлиғи, хитойлик мутахассис Вей Син Ле. –Шу боис қазиб олиш ва ташиб кетиш шароитларини осонлаштириш учун энг замонавий хориж технологияларини ўрнатдик. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бирга Ўрта Осиёда ягона йирик лойиҳани амалга оширдик. Мен Хитойдаги конларда кўп йил ишладим ва орттирган тажрибаларим асосида бу ерда фаолият юритяпман. Аминманки, ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ҳамкорликни янада кучайтириб, бунданда юқори натижаларга эришамиз.  

Авваллари қазиб олинган тошкўмир юк машиналарида Шарғун шаҳарчасига ташилган бўлса, модернизация жараёнида конгача 24 километр масофага темир йўл ҳамда кўмир ортиш станцияси бунёд этилди. Бу қазиб олинаётган маҳсулот харажатларини камайтиришга хизмат қилади. Саккиз километр ер остидаги кўмир қазиш комбайнлари  замонавий технологиялар билан жиҳозланган махсус ситуацион марказ орқали кузатиб турилади. Мутахассислар бу ишни амалга оширишда айрим мураккаб жараёнларга ҳам дуч келган бўлса-да, яратилган қулайликлар шахтёрлар ишини енгиллаштиргани эътиборга сазовордир.  

–Ушбу лойиҳада қўлланилаётган технология  Ўрта Осиёда ягона бўлиб, кўмирнинг қиялиги 45 градусли бўлган конларда бунақа механизациялашган усулда кўмир қазиб олиш мураккаб жараён ҳисобланади,– дейди “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти модернизация қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш дирекцияси филиали директори Маъруф Азизқулов. –Лойиҳани амалга ошириш даврида ҳам кўплаб мураккабликлар юзага келди. Геологик мураккабликларга қарамасдан лойиҳада кўрсатилган ишлар амалга оширилди. Бу технологияни қўллаган ҳолда йилига 900 минг тоннагача кўмир қазиб чиқазамиз. Шунга биноан кўмир қазиб олиш ишлари 4-5 баравар ошади. Олдин кўмир қазиб олиш фақат портлатиш усулида амалга оширилар эди. Ҳозир механизациялашган усулда кўмир қазиб олиш комбайнлари, шунингдек, ишчиларнинг хавфсиз кўмир қазиб олиши учун махсус гидравлик мустаҳкамлагичлар ўрнатилган.  

–Айтингчи, хорижнинг замонавий технологияларини маҳаллий мутахассислар тўлиқ ўзлаштириб олдими?  

–Инвестиция лойиҳамиз доирасида қўлланилаётган барча технологиялар Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, икки йил давомида бизнинг маҳаллий мутахассислар томонидан ўзлаштириш режалаштирилган. Икки йил давомида маҳаллийлаштирилганидан сўнг ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар кўмир қазиб чиқаришга эришади. Йилига 900 минг тонна кўмир қазиб чиқаришга эришганимизда, ойига 70-75 минг тонна кўмир қазиб чиқарилади. Бу эса мамлакатимизнинг кўмирга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг айтишича, вилоят саноатида муҳим ўрин тутадиган йирик лойиҳани ишга тушириш учун “Шарғункўмир”нинг 11 миллион доллар ўз маблағи, Хитой "Эксимбанк"ининг 89,8 миллион ва “Ўзмиллийбанк”нинг 4,7 миллион доллар кредит маблағи йўналтирилди. Натижада 500 га яқин янги иш ўрни яратилди. Кўмир қазиб олиш давлат бюджетига тўловларни ўтган йилларга нисбатан 4-5 баробарга оширди.  

Буларнинг барчаси мамлакатимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилгандир.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/niDdhtfSxm4" title="“Shargʻunkoʻmir” Oʻrta Osiyoda yagona mexanizatsiyalashgan konga aylandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин  Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарғункўмир” Ўрта Осиёда ягона механизациялашган конга айланди (+видео)