Шарафли касбимдан фахрланаман! (+видео)
Ўқитувчининг юксак маданияти, унинг теран билим доираси таълим-тарбия ишларини муваффақиятли кечишига ёрдам беради.
Устоз, мураббий, ўқитувчи дея таъриф этилган инсонлар жамиятнинг келажаги ва ишончи бўлган ёш авлодни тарбиялайди. Ҳар қандай одам ўқитувчи бўла олмаслигини ҳаёт тажрибаси кўрсатмоқда. Бу касбни эгаллаш учун кишида қобилият, муайян ижтимоий-психологик малака ва маълум тайёргарлик бўлиши лозим.
“Келажак бунёдкорлари“ лойиҳасининг қаҳрамони, Тошкент транспорт техникуми, махсус фан ўқитувчиси Мадина Гуламова касбий таълимдаги ислоҳотлар, шарафли касбнинг машаққатлари, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Муҳайё Турдалиева, Ойбек Давронов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА