Шаҳрам Ғиёсов бугун жанг қилади
Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун, 29 октябрь куни 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Мусобақа доирасида вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсларда Шахобиддин Зоиров мезбонлар вакили Тамир Галановга қарши жанг ўтказса, Мадияр Саидрахимов 92 килограммгача вазнда болгариялик Владислав Смахликауни синовдан ўтказади.

Шунингдек, бугун Абдумалик Халаков - Жасин Ляма (Македония), Шаҳрам Ғиёсов - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) ўртасидаги беллашувларга ҳам гувоҳ бўламиз.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 килограмм) иккинчи даврада фаластинлик Аҳмед Ҳарарани 5:0 ҳисобида енгди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА