Шаҳноза Мамажонова барча рақибларидан устун келди
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Жаҳон кубогининг 50 метр масофага тўппончадан отиш бўйича аралаш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳноза Мамажонова барча рақибларидан мерганлик борасида устунлигини исботлаб, олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, вакилимиз бундан аввалроқ ушбу мусобақанинг 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида кумуш медални қўлга киритган эди. Шаҳнозанинг эришаётган бу ютуқлари мамлакатимизда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган улкан эътибор самарасидир.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири