Бухорода ўқувчилар билимини шаффоф ва тезкор баҳолашнинг янгича платформаси ишлаб чиқилди.

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Бухоро инновациялар университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур замонавий тест платформаси таълим олувчиларнинг билимларини шаффоф ва тезкор баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жорий этилди.

Ушбу инновацион ечим умумтаълим мактабларда ўқувчиларга ўқитувчи назоратида ёки мустақил равишда билим даражасини текшириш имконини беради. Бу эса таълим жараёнида индивидуал ёндашувни кучайтириш ва ўқув жараёнини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади. Айни пайтда ушбу платформа вилоят умумтаълим мактабларида тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

Янги тест платформасидан нафақат мактаб ўқувчилари, балки талабалар, малака ошириш курслари тингловчилари ҳамда турли ташкилот ходимлари ўз билимларини баҳолаш ва уларнинг ўсиш динамикасини кузатиб бориш учун фойдаланишлари мумкин. Шу билан бирга, платформа тизимли таҳлил қилиш ва таълим сифатини баҳолашда муҳим восита сифатида хизмат қилади.

Мазкур ташаббус вилоятда таълим соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, таълим самарадорлигини ошириш ва ўқувчилар билимни баҳолаш тизимини халқаро стандартлар даражасига етказишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаффоф ва тезкор баҳолаш платформаси яратилди