Шаҳрисабздаги портлашдан бошқа нарсага ярамайдиган трансформатор ва юриб бўлмайдиган йўллар
Бу борада тегишли бўлган барча жойга қайта-қайта мурожаат қилиниб бўлинган. Аммо мутасадди ва масъуллар сукут сақлашдан нарига ўта олишмаяпти.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Пахтакор” ҚФЙ Нушкент қишлоғидаги кўплаб муаммолардан иккитасигина шу кунларда ижтимоий тармоқларда кезиб юрибди.
Раҳбарларнинг қадами етмаган бу қишлоқ аҳолиси мунтазам равишда электр энергияси билан боғлиқ муаммолардан азият чекар экан. Сабаби, минг нафардан кўпроқ аҳоли истиқомат қилувчи қишлоқда атиги биттагина трансформатор хизмат қилади.
Устига-устак, трансформатор ортиқча кучланишни кўтара олмай тез-тез портлаб турар экан. Токи у қайта таъмирланиб яна ишлай бошлагунча бутун қишлоқ “свет”сиз ўтиришга кўникишган.
Умуман олганда, илк ихтиро қилинган даврларда ўрнатилган бу трансформаторда одамларнинг ҳеч қандай ҳаққи қолмаган. У 70 йилга яқин вақт мобайнида аҳолига беминнат хизмат қилиб бўлди. Унинг энди бузилишга ва портлашга қонуний ҳаққи бор.
Бу борада тегишли бўлган барча жойга қайта-қайта мурожаат қилинсада, аммо мутасадди ва масъуллар сукут сақлашдан нарига ўта олишмаяпти.

Раҳбарият учун арзимаган, аммо аҳоли учун катта бўлган ушбу муаммолардан туман ҳокимлиги, вилоят ҳудудий электр тармоқлари ва вилоят ҳокимлиги бохабар бўлса-да, бирор чора кўрмайди. Гўёки, улар айнан шу муаммони бартараф этмасликка қасам ичгандек, тишини-тишига қўйиб сукут сақлаб келишмоқда.
БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС...
Қишлоқ болалари қиш мавсумида қийин шароитларда мактабга қатнайди, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги мутасаддилари эса тоза ичимлик суви, табиий газ сингари бир неча ўн йиллардан буён қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишни истамаган кўринади. Бу ерда ҳаттоки, қишлоқ врачлик пункти ҳам йўқ. Битта қишлоқ учун шунча муаммо кўплик қилмасмикан?
Балки бундай шароити оғир қишлоқларга раҳбарларнинг боришга юраги дош бермас, аммо аҳоли қанча елиб-югурмасин, мутасаддиларга қанча ялиниб-ёлвормасин, бари бир муаммо муаммолигича қолмоқда.
“Пахтакор” ҚФЙ Нушкент қишлоғидаги мудом портлашга одатланган трансформатор ва абгор йўллар бўйича Шаҳрисабз туман ҳокимлиги туман расмий сайтида фақат муносабат билдирибди:
БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС...
Қишлоқ болалари қиш мавсумида қийин шароитларда мактабга қатнайди, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги мутасаддилари эса тоза ичимлик суви, табиий газ сингари бир неча ўн йиллардан буён қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишни истамаган кўринади. Бу ерда ҳаттоки, қишлоқ врачлик пункти ҳам йўқ. Битта қишлоқ учун шунча муаммо кўплик қилмасмикан?
Балки бундай шароити оғир қишлоқларга раҳбарларнинг боришга юраги дош бермас, аммо аҳоли қанча елиб-югурмасин, мутасаддиларга қанча ялиниб-ёлвормасин, бари бир муаммо муаммолигича қолмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661, 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорларига асосан туман электр тармоқлари корхонасининг 2020 йилда амалга оширадиган манзилли дастурига кўра тумандаги Нушкент қишлоғида 2020 йил мобайнида 0,4 кВ.ли жами 1,0 км.лик ЭУТ тармоқ ётқизилиши ва ушбу ҳудуддаги трансформаторни жорий таъмирдан чиқарилиши белгиланган”.
Муносабатга эътибор берсангиз, яна ўша ҳар доимги ДАСТУР айбдор. Мутасаддилар кейин яна номаълум муддатга узайтирилишга мўлжалланган дастурлари билан қутулиб қолаверади. Муаммо эса... яна ўша “кўприк тагидаги гап”.
Ҳисобот ҳам шундай устомонлик билан келтирилганки, унда Президентимизнинг бир эмас, иккита қарори аниқ сана ва сонлари билан айтиб ўтилган. Гўёки қарорда “шу муддатдан олдин муаммо ҳал этилмасин” деган маънони ўқиш мумкин. Муаммонинг бартараф этилишига шу иккита Президент қарори тўсқинлик қилаётгандек мисол келтирилган.
Аҳолининг қийнаб келаётган йўл муаммосига ҳам худди шу тарзда стратегик аҳамиятга эга дастури билан жавоб қайтаришган:
“Шунингдек, Шаҳрисабз туманида 2020 йилда таъмирланиши белгиланган объектларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларини жорий таъмирлаш бўйича режалаштирилган дастлабки манзилли дастурига кўра Шаҳрисабз туманидаги “Нушкент” қишлоғининг 1,0 км.лик ички йўлларни асфальтга ўтказиш белгиланган”.
Жавобда эътибор берган бўлсангиз, абгор ҳолдаги йўлларга устомонлик билан жавоб қайтаришган. Атайин чалғитиш учун, атиги 1 км.лик масофа бухгалтерлар услубидаги рақам билан "1,0 км.лик" қилиб кўрсатиб ўтилган. Одамларда 10 км. тасаввурини ҳосил қилиш учун.
Аҳоли шу бир км.га ҳам рози. Аммо у фақат дастурда эмас, реал ҳаётда амалга ошса бўлгани.
Асосийси, ростми-ёлғонми нима бўлганда ҳам, расмий жавоб бўлди. Аммо унинг амалга ошишига Шаҳрисабз тумани “Пахтакор” ҚФЙ Нушкент қишлоғидаги аҳоли ишонишни истамайди. Ўнлаб йиллар мобайнида ҳал бўлмаган муаммо биргина расмий жавоб билан амалга ошиши бу қишлоқ одамлари учун гўёки бир тушдек.
Куни кеча трансформатор муаммоси Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати томонидан назоратга олиниб, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”нинг аралашуви билан бир ярим суткада бартараф этилибди. Яъни янги трансформатор ўрнатилди.
Энди ўзингиз ўйланг. Ўзбекистонда ўн минглаб қишлоқлардаги трансформатор муаммолари билан Энергетика вазирлигининг ўзи шуғулланса, биттагина трансформатор ҳам вазирликнинг аралашувисиз ҳал бўлмайдиган бўлса, унда туман ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари нима учун тузилган. Ҳокимликлар нима иш билан шуғулланиши керак?
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Пахтакор” ҚФЙ Нушкент қишлоғида трансформатордан бошқа муаммолар ҳам бисёр. Ушбу муаммоларга расмий жавобни эмас, унинг бартараф этилишини яхши ниятлар билан кутиб қоламиз.