
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» ўйингоҳида аёллар жамоалари ўртасида Суперкубок баҳсларининг финал қисми бўлиб ўтди.
Финал баҳсида Қаршининг «Севинч» ҳамда Олмалиқнинг «ОКМК W» жамоалари учрашди. Қизғин ва муросасиз ўтган учрашув қаршиликлар фойдасига ҳал бўлди: «Севинч» - «ОКМК W» 4-0.
[gallery-22235]
Голларга Мафтуна Шойимова (9, 73), Зарина Норбоева (45+3), Меҳрибон Эгамбердиева (60)лар муаллифлик қилди.
«ОКМК W» клуби футболчиси Лейла Рустуллаева (39) майдондан четлатилди.
Учрашув тугагач, «Ўзбекистон суперкубоги-2025» ғолиб жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА