“Севинч” қизлари ҳамон пешқадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида аёллар олий лига жамоалари ўртасидаги 5-тур баҳсларидан бири бўлиб ўтди. Бу ерда “Локомотив” ҳамда “Қизилқум” жамоалари майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз ўтган ўйинда жанговар дурангга эришилди: “Локомотив”-“Қизилқум” 1:1.
[gallery-17080]
Шунингдек, турда яна икки учрашув қайд этилган. “Нефтчи”-“Пахтакор” 1:1, “Бухоро”-“Севинч” 0:18.
Турнир жадвалида Қаршининг “Севинч” жамоаси ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди. Футболчи қизлар 5 та ўйиндан 15 очко тўплаб ғалабали онларини давом эттирмоқда. “Локомотив” қизлари 10 та очко билан 2-ўринни банд этган. 3-ўринда эса Олмалиқнинг ОКМК жамоаси (9 очко). Сўнгги поғонада “Пахтакор” қизлари бормоқда. Улар ҳисобида 5 та ўйиндан 1 тагина очко жамғарилган.
5-турнинг қолган икки учрашуви номаълум муддатга кечиктириляпти (бу ҳақида мутасаддилар кейинроқ маълумот бериши кутилмоқда).
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА