Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея билан йиллар давомида совуқлашган муносабатларни яхшилаш мақсадида бир қатор таклифларни ўрганмоқда. Бу ҳақда ўлканинг Қўшма ишлар вазирлиги матбуот котиби Коо Бюнг Сам маълум қилди.

Расмийлар оммавий ахборот воситаларида тарқалган Шимолий Кореяга саёҳат қилишга рухсат бериш ғоясига бевосита изоҳ бермади, бироқ бу ташаббус халқаро санкцияларни бузмаслиги мумкинлиги таъкидланди

Президент Ли Чжэ Мён ўз маъмуриятининг устувор вазифаси сифатида Пхеньян билан алоқаларни тиклашни кўзламоқда. Ташқи сиёсатдаги юмшатиш чоралари доирасида у чегарада ишлатилган тарғибот эшиттиришларини ва Шимол етакчиларини танқид қилувчи варақа тарқатиш кампанияларини тўхтатган.

Пхеньянда яқинда фойдаланишга топширилган “Вонсан” соҳил курорти туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа сифатида тақдим этилмоқда, бироқ ҳозирча у хорижий сайёҳлар, жумладан жанублик қардошлар учун очиқ эмас. 

2008 йилгача Жанубий Корея фуқаролари Кумганг тоғлари ҳудудига саёҳат қилган эди, аммо бир сайёҳ Шимол аскари томонидан ўлдирилганидан сўнг бу ташрифлар тўхтатилган. Эндиликда Сеул Пхеньян билан мулоқотни қайта йўлга қўйиш имкониятларини синчиклаб ўрганмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сеул Пхеньян билан ярашмоқчи