"ASEAN TRACK SERIES" турнирининг иккинчи босқичида миллий терма жамоамиз аъзоси Сергей Ростовцев "omnium" дастурида ҳам тенгсиз эканини исботлади ва навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
У бунга қадар ушбу турнирнинг биринчи босқичида ўтказилган "omnium", "scratch" ва "elemination" дастурларида ҳам олтин медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйганди.
Шунингдек, Нафосат Қўзиева аёллар ўртасида ўтган «scratch» дастурида бронза, «elimination» дастурида кумуш медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Малайзияда ўтаётган "ASEAN TRACK SERIES" турнирининг илк босқичида велоспортчиларимиз 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА