Сергей Фомин Анталияда муваффақиятли одимламоқда
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича M25 таснифига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин мамлакатимиз шарафини яккалик баҳларида муносиб ҳимоя қилмоқда.
Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган мазкур турнирда Сергей Фомин илк учрашувини германиялик Тим Ханделга қарши ўтказди. Ушбу беллашувнинг биринчи сетини 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган теннисчимиз, иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди.
Энди мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси халқаро турнирнинг нимчорак финалида австриялик Нейл Оберляйтнерга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА