Фоторепортаж
Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида турли ёш тоифасида кураш бўлиб ўтди.
Сергели туман прокурори соврини учун ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳрининг барча туманидан уч юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун гиламга чиқди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ўз вазн тоифасида Рамзиддин Муҳаммадиев (27 кг), Саидакбар Ҳайитов (33 кг), Баркамол Тошпўлатов (40 кг), Ҳусниддин Бобоқулов (55 кг), Умрзоқ Қурбонмуродов (65 кг), Фарруҳ Ҳамдамов (65 кг), Жавоҳир Хуррамов (73 кг), Ҳумоюн Қаршиев (73 кг), Умар Бозоров (90 кг), Эркин Қозоқов (+90 кг), Малика Қаҳҳорова (63 кг)га тенг келадигани топилмади.
Турнир ғолиб ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғаларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарлари, Сергели туман секторлар раҳбарлари тантанали равишда топширди.
[gallery-6128]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА