Сент-Винсет оролида кучли вулқон отилди
Шарқий Кариб денгизида жойлашган Сент-Винсент оролида Ла Гранд Суфрьер вулқони отила бошлади.
Аниқ бўлишича, 16 мингдан зиёд одам зудлик билан хавфсиз ҳудудга кўчирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра эвакуация қилинган аҳоли “круиз” кемаларида оролнинг зарарсиз жойларига вақтинчалик кўчирилмоқда.
Таъкидлаш керакки, бу 1979 йилдан буён Сент-Винсентдаги биринчи вулқон отилиши эди. Бундан ташқари, 1902 йилда ҳам офат кузатилган. Ўшанда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
ЎзА