Халқаро Гуллар фестивали якунланди

Кўклам баҳорнинг сўнгги ҳафтасида бошланиб, эллик кун давом этган олтмиш тўртинчи халқаро “Гуллар фестивали” миллионлаб кишиларга гўзаллик ва нафосат, байрамона завқ улашди. 

Наманганни дунёга танитишда ўзига хос “бренд” ҳисобланган анъанавий гуллар байрамининг тантанали ёпилиш маросими ва концерт дастури Давлатобод туманидаги Янги Ўзбекистон боғи ёзги амфитеатрида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Тадбирда хорижий давлатлардан ташриф буюрган бир қатор нуфузли меҳмонлар, пойтахтимиздан келган таниқли санъаткорлар, вилоят фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлди. 

[gallery-24313]

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов 1961 йилдан буён нишонланиб келинаётган оддий гул байрами Президентимиз ташаббуси билан халқаро фестиваль мақомига кўтарилиб, нуфузи йилдан-йилга кенгайиб бораётганлигини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, гуллар диёрига хос бўлган фестивалда ижодкор ва тадбиркор, меҳнаткаш ва танти наманганликларнинг шижоати, интилишларининг маҳсули ўз аксини топди. Жорий йилдаги гуллар байрамига 25 майдан 14 июлга қадар жами 7 миллион сайёҳ келганлиги, айниқса, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Ҳиндистон, Туркия, Қатар, Покистон, Саудия Арабистони, Корея, Хитой, Япония, Англия, АҚШ каби дунёнинг 60дан ортиқ давлатларидан 750 мингдан ортиқ туристлар ташриф буюрганлиги Наманган вилоятининг ўзига хос маданий ва туризм салоҳиятини юксалганлиги ҳамда нафосат айёми маъно ва шакли-шамойил жиҳатидан янада бойитилганидан далолат беради. 

2025 йилдаги халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик кўриш жараёнида гўзалликка ошуфта наманганликлар вилоят марказида 70 хилга яқин 100 миллион туп гул кўчати экилди. Биргина Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Маданият ва истироҳат боғидаги гуллар сони 40 миллиондан ортди. 

Турли кўргазма, маданий-маърифий тадбирлар савияси ҳам юксалди. Фестиваль доирасида жаҳонга машҳур озарбайжонлик қўшиқчи Роза Зергерли, Ўзбекистон миллий симфоник оркестри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов иштирокида концерт дастурлари; “Fashion Week 2025” модалар ҳафталиги, “Наманган ва қирғиз тадбиркорлари бизнес форуми”, эркин ва юнон-рум кураши, шотокан каратэдо, қўл жанги, мотокросс спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар, туризм, соғлиқни сақлаш, фан-таълим йўналишларида илмий-амалий конференция ва семинарлар, катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари, халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари, Поп туманида “Лаванда сайли”, Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” паркида “Дрон-шоу”, Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номидаги боғда ўтказилган “Ош чемпионати” каби тадбирлар фестивалнинг қамрови ва ҳудудини янада кенгайтирди. 

Асосийси, фестиваль гул етиштирувчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар, транспорт, умумий овқатланиш ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш йўналишларида ҳамюртларимизнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад олишида муҳим ўрин тутди. Қарийб икки ой вақт ичида нафақа маҳаллий, балки қўшни вилоятлардан келган гулчилар сотувлари орқали 300 миллион сўмгача соф даромадга эга бўлишгани таҳсинга лойиқ. 

Қолаверса, вилоят маркази ва Янгиқўрғон, Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст каби туристик ҳудудларда минглаб аҳоли вакиллари қўшимча иш ўринлари билан ўзини ўзи банд қилди. Бунинг натижасида эса, кўплаб хонадонларнинг рўзғорига барака кирди.

Вилоят туризм бошқармасидан тақдим қилинган статистик маълумотларга қараганда, 64-халқаро “Гуллар фестивали” давомида меҳмонларга 8 триллион сўмликдан зиёд савдо ва пуллик хизматлар кўрсатилди.

Бу йилги халқаро тадбирни юксак савияда ўтказишга муносиб ҳисса қўшган фаоллар муносиб равишда рағбатлантирилди. Жумладан, “Энг яхши дизайнер яратган гулчи” сифатида Жавлон Мусаев эътироф этилди. Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида “Энг яхши ландшафт дизайн” номинацияси ғолиблигига Наманган вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси лойиқ кўрилди. Ҳокимликлар ўртасида “Энг маънавиятга бой ландшафт дизайн” номинацияси бўйича Учқўрғон тумани ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларга “Tracker” ва “Onix” замонавий автомашиналари калитлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, “Энг гулзор ва обод маҳалла” кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритган фаол маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари 100 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Фестивалга мантиқий руҳ берган санъат усталари ижросидаги концерт ва Наманган осмони мушакларнинг мафтункор жилоси билан барчага завқ-шавқ улашди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сени соғинамиз нафосат байрами