Сенаторлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Бугун иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди.
Бугун иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.Мазкур қонун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига сентябрь ойида амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ҳаётга табиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Сенат ялпи мажлисида бу тарихий ҳужжатнинг ратификация қилингани ўзбек ва қирғиз халқларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.