Бугун, 2025 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис  видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.  

Ялпи мажлисда мамлакатимизни иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, мудофаа ҳамда суд-ҳуқуқ тизими самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим қонунлар муҳокама қилинади.   

Жумладан, молия бозорини соғломлаштириш ва банклар фаолиятини барқарорлаштириш мақсадида тайёрланган “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”, “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”, “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.   

Бундан ташқари, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини самарали ижро этишга доир қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги, тамаки ва никотин маҳсулотлари муомаласига оид талабларни кучайтиришга қаратилган қонунлар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган. 

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илм-фан ютуқларини соҳага жорий этиш ва илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш кўзда тутилган.   

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!   

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади