Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов кейинги йилларда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.  

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилди. Уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Соҳада давлат сиёсати изчиллигини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 - 2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди.  

Очиқ, эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 35 тадан 40 тагача кенгайтирилди. Аҳолига хизмат кўрсатишда коррупция ҳолатларининг олдини олишни таъминловчи онлайн платформалар ишга туширилди.  

Бунинг натижасида “Transparency International” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2023 йил якунлари бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз ўрни 5 поғонага, Бошқарув сифати индикатори ва Ҳукумат очиқлиги бўйича “Open Data Inventory” рейтингида 15 поғонага кўтарилган.  

Муҳокамада сенаторлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида айрим камчиликлар сақланиб қолаётгани ҳам таъкидланди.

Хусусан, 2023 йилда республика бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келгани, коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ортганини кўрсатди.

Коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари ҳисобланади.

Шунингдек, ички назорат тузилмалари фаолиятини ташкил этишда айрим давлат идоралари томонидан камчиликларга йўл қўйилган.  

Жумладан, давлат идораларининг 37 тасида ташкил этилган 996 та штат бирлигидан 172 таси вакант бўлса, 6 та ташкилотнинг 35 нафар ходимига қўшимча вазифалар юкланган.  

Шу билан бирга, 20 та давлат ташкилотида ички назорат тизимини жорий этишга оид идоравий ҳужжат ишлаб чиқилмаган, 13 тасида ички назорат тизими самарали фаолият кўрсатмаяпти.

Хусусан, Андижон ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида ички назорат тизимини жорий этишга оид идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида атиги 5 та штат бирлигидан иборат (вазирлик марказий аппаратида) ички назорат тузилмаси ташкил этилган.

Муҳокама жараёнида Сенат аъзолари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, қатор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди.  

Хусусан, коррупцияга оид жиноятларни таҳлил қилган ҳолда жиноятлар кўрсаткичи ошган давлат органлари ва ташкилотларида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаш лозим.

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ички назорат тузилмалари ходимларига қўшимча вазифалар юклатилишининг олдини олиш зарур.

Ички назорат тузилмалари томонидан назорат тадбирларини мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаш, Одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолиятини кучайтириш каби бир қатор вазифалар белгиланди ва улар Сенат қарорида акс этди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза қандай қабул қилинди?