Бугун – 24 август куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиради.

Аввал хабар берганимиздек, кеча Тошкент шаҳрида очилган ялпи мажлис биринчи иш кунида беш масала кўриб чиқилди.

Мажлис кун тартибига киритилган 16 қонундан учтаси, яъни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар маъқулланди.

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонунни маъқуллаш эса рад этилди.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Ялпи мажлис иккинчи иш кунида 15 қонун ва ички ишлар, ташқи ишлар вазири, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ахборотлари эшитилиши ҳамда Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиради