Сенат ялпи мажлиси якунига етди
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси якунига етди. Мажлисда 16 масала кўриб чиқилган бўлса, шундан 10 тасини қонунлар ташкил этди.
Кўриб чиқилган барча қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди.
Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига парламент сўрови юборилди.
Сенатнинг Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижро этилиши билан боғлиқ қарори бажарилишига баҳо берилди.
Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Сенат Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.
Шу билан Сенатнинг ялпи мажлиси якунига етди.
ЎзА