Бугун, 2024 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинади.
Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳолати кўриб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижроси ҳақидаги масала ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам сенаторлар эътиборида бўлади.
Н.Абдураимова,
ЎзА