Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳага замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада фаолият олиб бораётган субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш зарурати юзага келган. 

Шу мақсадда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Уруғчилик тўғрисида”ги ва “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунларга таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилгани муносабати билан амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилди. 

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аграр соҳадаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади