Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлисида Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Қўмита раиси Абдулҳаким Эшмуродов қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари изчил ишлар амалга ошираётганини таъкидлади. 

Аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ижтимоий заиф қатламини қўллаб-қувватлаш, экологик барқарорликка эришиш, табиатга зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, табиий ҳудудларни ноқонуний эгаллаш ва ноқонуний қурилишларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, 489 нафар фуқарога 3,8 миллиард сўмлик кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилган. 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 7 минг 941 нафар фуқаро, жумладан, 4 минг 156 нафар ёшлар ва 3 минг 785 нафар хотин-қизлар прокурорлар кўмаги билан ишга жойлаштирилган.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланган, жумладан, 54 минг 64 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 2 минг 965 жиноят иши қўзғатилиб, 4 минг 906 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноят оқибатида етказилган 847 миллиард сўмлик зарарнинг терговда ундирилиши таъминланган. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, келиб тушган мурожаатларнинг 273 мингтаси бевосита прокуратура органларида ҳал қилинган. 372 минг нафар фуқаро қабул қилиниб, муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилган.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ижтимоий соҳада аҳолининг бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” каби тизимлар орқали уйма-уй юриб муаммоларни аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш ишларини изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қатъий амалга ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ушбу қонун сўз эркинлигини таъминлаш, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Ушбу фракциянинг вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши, ҳар чоракда “ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида масала киритиши назарда тутилмоқда. 

“Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилаётгани қайд этилди. 

Қонун билан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бу механизм ижро ишларини вақтинча тўхтатиш, қарздор ва унинг мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилиш имконини беради. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: коррупция билан боғлиқ ишлар доирасида 5 мингга яқин мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган