Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат марказида Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган семинар-тренингларни каскад усулида давом эттириш жараёнларига старт берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” ташкилоти билан мактаб директорлари ва ўқитувчилар малакасини ошириш, мактаблар ўқув дастурини такомиллаштириш ҳамда унга рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларни ўрнатган. Ушбу ҳамкорлик доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошчилигида Сингапур “Marshall Cavendish Education” таълим ташкилотининг 16 нафар эксперти томонидан жорий йилнинг 10-14 июнь кунлари 100 нафар мактаб директори ва 60 нафар ҳудудий координатор учун Лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш бўйича тренинг курслари олиб борилди. Шунингдек, 8-12 июль кунлари 200 нафар мастер-тренер (математика ва табиий фанлар (Science) ўқитувчилари) ва 60 нафар координатор (методистлар) учун 5 кунлик халқаро даражадаги семинар-тренинг ташкил этилди.  

[gallery-18600]

Эндиликда мазкур курслар А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти масъуллигида ҳудудий Педагогик маҳорат марказлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамкорлигида жорий йилнинг август ойидан бошлаб, каскад усулида мамлакатимиз бўйлаб, ҳудудлар, шаҳар ва туманлар ҳамда мактаблар даражасида давом эттирилади.  

5-9 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлим бошлиқлари (1 марталик), мактаб раҳбарлари, математика ва табиий фанлар (физика, кимё, биология) ўқитувчиларини  каскад усулида ўқитиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.  

Мазкур  жараёнларга 17 та шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари, 35 нафар мактаб директори, 37 нафар математика фани ва 58 нафар табиий (Science) фан ўқитувчиси қамраб олинди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GtW0UYVicDg?si=8dWex7jmou1ElEQr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар-тренинглар бошланди (+видео)