Семинар: асосий мақсад – табиатни асраш
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқ асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўрмон фонди ерларида экотуризм лойиҳаларини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўзаро алмашиш тизими жорий этилди.
Шу билан бирга, экотуризм йўналиши бўйича ўрмон фонди ерларида 2030 йилгача экологик объектлар сони 600 тага, экомаршрутлар сони эса 120 тага, рекреасия ҳудудлари сони 40 тага, экотуризм лойиҳалари сони эса 1500 тага етказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўрмон хўжаликлари 2021-2023 йилларга мўлжалланган экотуризм ва овчиликни ривожлантириш дастурлари асосида амалга оширилмоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда “Green world Future” нодавлат нотижорат такилоти билан ҳамкорликда Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг Сўқоқ бўлимида ташкил этилган экотуризмни ва унинг инфратузулмасини ривожлантириш борасидаги амалий семинарда шу ҳақда сўз борди.
Унда “Ёш ўрмончи” ҳамда “Ёш ландшафт дизайнер” ТИЖ тўгараги аъзолари иштирок этиб, ўқиш давомида олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлади.
Aмалий семинарда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда эко сўқмоқларни ташкил қилиш, йўл кўрсаткичлар, панолар ва аҳлат қутиларни ўрнатиш бўйича амалий ишлар бажарилиб, фаол иштирокчилар совға ва сертификатлар билан муносиб тақдирланди.