Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги қир-адирларда 21 март куни кечки пайт ёққан кучли ёмғир сувлари Арнали ва Азларсой сойларидан ички сув тармоқларига сиғмасдан тошиб, Элобод, Азларсой, Янгиобод, Боғаро маҳаллаларига кириб келган эди. Табиий офат Элобод маҳалласининг иккита ички кўчасидаги 47 та хонадоннинг ҳовли ва томорқасига, айрим турар-жой бинолари ичкарисигача кириб борди. Азларсой маҳалласининг бешта ички кўчадаги 56 та хонадон ҳовли ва томорқаси, баъзи тураржой бинолари зарар кўрди. Янги шаҳар маҳалласидаги иккита тўрт қаватли уйнинг ертўласини ҳам сув босди.

Сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун тезкорлик билан Азларсой маҳалласидаги 56 хонадондан 210 нафар, Элобод маҳалласидаги 32 хонадондан 150 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудлардаги яқин қариндошларининг уйларига вақтинча кўчирилди. Ҳолатни вилоят ҳокими шахсан ўз назоратига олиб, тошқинга қарши тезкор штаб тузилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, Миллий гвардия вилоят бошқармалари бошлиқлари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддиларидан иборат гуруҳлар талафот оқибатларини бартараф этишга киришди. 

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов табиий офатдан зарар кўрган аҳоли билан учрашиб, уйларни кўздан кечирди. Муаммоларини тинглаб, сел-сув тошқинининг олдин олиш бўйича оқсоқоллар фикрини тинглади. Шу кунларда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиб, маҳаллаларни ободонлаштириш, табиий офатдан зарар кўрган бино ва иншоотларни таъмирлаш, янгидан қуриш, томорқаларни сел лойқаларидан тозалаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.  

Бу ишларни тез, сифатли бажариш учун тезкор штаб аъзолари маҳаллаларда талафот кўрган уйларни ўрганиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунга кўра, Элобод маҳалласининг 16 та кўчаси, Янгишаҳар ва Боғора маҳалласининг ҳар бирида 14 тадан ва Азларсой” маҳалласидаги 17 та кўча вилоятдаги 14 та туман, шаҳар ҳокимлиги ҳамда  корхона ва ташкилотларга бириктирилди.  

Тезкор штабдан олинган маълумотларга кўра, бу ишларга фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Жанубий оператив қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари ва зарур техникалари жалб этилган. Тозалаш, ободонлаштириш юмушларида 1 минг 749 нафар шахсий таркиб, 160 та техника ва 48 та мотопомпа ишламоқда. Туманлар ва Термиз шаҳридан келган ишчи кучлари, ташкилот, корхоналарнинг ҳашарчилари, техникалари ҳам табиий офат келтирган зарарни бартараф этишда фаол иштирок этаётир.  

Ўтган даврда Элобод маҳалласидаги 32 та хонадонга кириб борган лойқа сув махсус техника ва мотопомпа ёрдамида чиқарилиб, 25 та хонадонда 112,5 квадрат-метр майдон лойқа чиқиндилардан тозаланди. Тўртта ички кўчадаги икки километр масофага шағал ётқизилди. Арнали сой сел йўлининг 800 метр қисмидан лойқа чиқиндилари чиқарилди.  

Янгишаҳар маҳалласида 27 та хонадоннинг сув ҳовузлари ва 6 та кўп қаватли уйнинг ертўласида йиғилиб қолган лойқа сувлар чиқарилди. 2,1 километр йўлга шағал тўшалди. Янгишаҳар ва Боғаро маҳаллаларини боғлайдиган кўприк таъмирланиб, техникалар қатнови йўлга қуйилди.  

Боғаро, Азларсой маҳаллаларида ҳам хонадонлар ва томорқаларни лойқа сувдан тозалаш, кўчаларни ободонлаштириб, шағал ётқизиш, таъмирланган уйларни оқлаш, кўчат ўтқазиш каби ишлар қизғин олиб борилмоқда.  

Маҳаллалар ҳудуди катта қурилиш майдонига айланган. Барча белини маҳкам боғлаб, ўзларига бириктирилган юмушларни тезроқ якунлашга ҳаракат қилмоқда.

– Эл бошига иш тушса, ҳамжиҳатликда уни тез бартараф этиш, далда бўлиш халқимизга хос юксак фазилат, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдувоҳидов. – Шу боис, табиий офат талафотларини бартараф этишда ходимларимиз фаол иштирок этмоқда. Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари маҳаллаларнинг сел сувидан тозаланган яшаш уйлари, ошхона, санитария-гигиена шохобчаси ва бошқа қўшимча хоналарини, ичимлик сув ҳавзаларини дезинфекция қилмоқда. Гипохлоридкальций порошогини  тарқатаётир. Тиббиёт ходимларимиз маҳаллалар ҳудудидаги 2 минг 129 хонадонни ўрганиб, 7 минг 432 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди. Сурункали касаллиги бўлган 975 фуқарога зарур дори-дармон берилди. 23 киши даволаниши учун тиббиёт муассасасига ётқизилди. Бу тадбирларни давом эттиряпмиз.  

Элобод маҳалласида сел лойқасидан тозаланган Отабек Бердимуродов уйини кўздан кечирдик. Хонадонга деярли шикаст етмаган. Бироқ ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналари деворлари ёрилиб турибди.  

– Табиий офат бу. Ертўламиз сувга тўлиб қолган экан, – дейди Отабек Бердимуродов. – Тез тозалаб беришди. Ҳовлимиз ҳам тартибга келтирилди. Бунинг учун раҳмат. Бу ҳодиса биринчи марта юз бераётгани йўқ. Сой лойқага тўлиб қоладими, ишқилиб, тўрт-беш йилда бир марта юз бериб туради. Кўп йиллардан бери бир таклифни айтиб келамиз: сел-сув йўлини кенгайтириб, “Сурхон” сув омборига тушириб юбориш чораси кўрилмаса, бу ташвишдан қутулмайдиганга ўхшаймиз.  

Сел-сув тошқинидан азият чекиб келаётган аҳолининг бу таклифи инобатга олинди. Зудлик билан сойнинг маҳаллаларга яқин қисми кенгайтирилиб, сиғимини ошириш белгилаб олинди. Вилоят раҳбарининг топшириғига мувофиқ айни пайтда мутахассислар йирик сел-сув канали қуриш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Уни сифатли амалга ошириб, тез кунларда якунлаш учун етарли техника ва ишчи кучи жалб этилади.  

Айни пайтда маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириш ва аҳоли яшаши учун қулай шароит яратишга йўналтирилган ишлар давом этмоқда. Шикаст етган ёрдамчи хўжаликларини таъмирлаш ёки янгидан қуриш учун зарур қурилиш материаллари билан таъминлаш ҳам йўлга қўйилади.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳар куни Қумқўрғон туманида бўлиб, маҳаллаларда бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сел-сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда