Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг ижтимоий ва ҳиссий компетенцияларини ривожлантириш бўйича касбий ривожланиш дастури (SEL)га старт берилди.

Унда бутун республикамиздан 50 нафардан ортиқ устозлар иштирок этмоқда.  

Ушбу тренинглардан кўзланган мақсад ўқитувчиларга ўқувчилар билан ижобий муносабатларни ривожлантириш, синф бошқарувини яхшилашга ёрдам беришдан иборат.  

Шу билан бирга, тренинглар давомида ўқитувчиларга қизиқарли ва интерфаол ўқув муҳитини яратиш учун рақамли воситалардан фойдаланиш кўникмалари устида ишлаш режалаштирилган.  

Айтиш керакки, халқаро тажрибада кўникмаларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилади. Чунки, ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан муносабатлари таълим муҳитига катта таъсир ўтказади.  

Жаҳон тажрибасида SEL кўникмалари тушунчаси ижтимоий ва ҳиссий ўрганиш ёки кучли ҳис-туйғуларни бошқариш, муносабатларни шакллантириш, ўз-ўзини англаш, муаммоларни ҳал қилиш, масъулиятли танлов қилиш ва мақсадлар қўйиш учун зарур бўлган кўникмаларни ўрганиш ва ривожлантиришни англатади. SEL  шунингдек, очиқ мулоқот, ижтимоий онг, ўзгалар муаммоларини, дардини тушуна олишдек кўникмаларни кучайтиришга ҳам эътибор қаратади.    

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, синфдаги ўзаро ижобий муносабатларни яхшилаш, устозлар ва ўқувчилар ўртасида дўстлик ва тушуниш муҳитини яратиш таълим даражасини оширишдаги асосий омиллардан бири ҳисобланади.  

Иш жараёнида стрессни бошқариш, фаолият самардорлигини ошириш учун ҳам устозларда хиссий ва ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш жуда муҳим.  

Тўрт кунлик тренинг давомида мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг мазкур кўникмаларини яхшилаш каби мавзуларда маҳорат дарслари бўлиб ўтади.  

Машғулотлар инглиз тилида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар лойиҳанинг кейинги босқичларида ўз билимларини бошқа устозларга етказадилар ва ўзаро тажриба алмашадилар.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
SEL – ижтимоий-психологик муносабатлар учун фойдали дастур