Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани “Magic city” паркида ёшларнинг таклиф-истакларини инобатга олган ҳолда “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда туман ҳокими А.Сайфутдинов, туман ДСИ раҳбари А.Маликов, туман прокурори ўринбосари А.Маматқулов, туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари С.Ҳамидов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, туманда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар, 11 нафар профилактик рўйхатда турувчи ёш, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси – ёшлар вакили бўлиб ишлаш истагидаги йигит-қизлар иштирок этди.

Жорий йил бошидан буён тизимли равишда сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби учрашувларни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшларни қийнаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиб, уларга амалий кўмак бериш, ёшлар учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлашдир.

Биргина Яккасарой туманида сектор раҳбарлари томонидан 239 маротаба “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилган. Учрашувларда ёшлар томонидан 737 та мурожаат билдирилган бўлиб, мурожаатларнинг 436 таси жойида ҳал этилган, 195 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилган, 106 мурожаат “Йўл харитаси”га киритилиб ижобий ҳал этилган.

Яккасарой туманида декабрь ойи “Тошкент/Яккасарой ёшларни севади” деб номланган ёшлар ойлиги деб эълон қилинди. Ойлик доирасида “Ўзингни англа” психологик марафони, “Тадбиркорлар лабораторияси”, “Ёшлар оқшоми” тадбирлари, “Оммавий китоб ўқиш куни” акцияси, “Соғлом ҳаёт учун югур ва кўчат эк!” югуриш марафони, “Яккасарой ёшлари форуми-2021” тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Яккасарой туманида 13 487 нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг 10 955 нафарининг бандлиги таъминланган. 1064 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, улардан 1044 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилиб “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган, ҳозирда 20 нафар ёш “Ёшлар дафтари”да.

Б.Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сектор раҳбарлари ёшлар билан янада яқин