Жорий йил 16 январда давлатимиз раҳбари раислигида ўтган йиғилишда “...ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари керак”лиги таъкидлаб ўтилган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг навбатдаги ўрганиш манзили Фориш тумани бўлди.

Совуқ об-ҳаво қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий таъсир этиши, аниқроғи, совуқ уриши мумкин. Шундан келиб чиқиб давлат солиқ бошқармаси бошлиғи маҳсулотлар сақланаётган омборхоналарда ҳароратни бир маромда сақлаш ҳолати билан яқиндан танишди, мутахассислар билан мулоқот қилди ва бу борадаги зарур тавсияларини берди.  

Шунингдек, кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди.

Бекзод Тошпўлатов туманнинг “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, аҳоли яшаш шароитини ўрганди.

Маҳаллада 1 минг 119 оила яшайди. “Хонбанди”да 13 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уйлардаги иситиш тармоғи муаммоларини бартараф этиш учун давлат томонидан 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди ва бу уйлардаги таъмирлаш ишлари охирига етказилмоқда.

4-сектор раҳбари автоҳалокатга учраган “Учқулоч” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шерзод Мавлонов хонадонида ҳам бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди. Унга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, зарур дори-дармонлар етказиб берилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сектор раҳбари Форишда