Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиба Рисолат Ҳайдарованинг «Себзор» насрий тўплами тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, устоз ёзувчилар Муҳаммад Али, Хуршид Дўстмуҳаммад, таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар мамлакатимизда китобга, адабиётимизга атаб барпо этилган муҳташам бинолар фаол ишлаётгани, ҳамиша китобхонлар билан гавжум эканини таъкидлади.  

– Рисолат Ҳайдарова ижтимоий фаол ижодкордир, – деди Сирожиддин Саййид. – Атоқли адиба илҳом билан ижод қилиши баробарида таржима соҳасида ҳам фаол қаламкашдир. Адибанинг «Себзор» номли янги китоби унинг ўзи туғилиб ўсган заминга, она-Ватанга муҳаббатининг ёрқин намунасидир.  

– Рисолат Ҳайдарова ўзбек романчилигидаги адиба аёлларнинг биринчи бешлигидан ўрин олган, – деди Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков. – Адабиётда махсус жанр борки, у шаҳарлар тарихига бағишланади. Рисолатнинг «Себзор» китоби бир даҳа мисолида Тошкентнинг қиёфасини яққол яратиб берган. Китобхон кўз олдидан Тошкент ҳаёти, унинг урф-одатлари, инсоний муносабатлар намоён бўлади.  

Таниқли адиба Рисолат Ҳайдарованинг «Себзор» эссеси Тошкентнинг қадимий тарихий масканлари, бу азим шаҳар урф-одатлари, удумлар, анъаналар ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу китоб мамлакатимиз тарихида рўй берган воқеаларнинг оддий кишилар ҳаётида қолдирган изи тўғрисида сўз юритади. Зеро, Себзор пойтахтимиз миллий қиёфасининг ажралмас қисми, қадриятлар авайлаб-асралган маскан саналади.  

Китобдан шунингдек, адибанинг қатор эсселари, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров , Муҳаммад Али, Анвар Обиджон каби адабиётимиз дарғалари билан бирга жаҳон адабиётининг йирик вакиллари – Иво Андрич, Воле Шойинка, Александр Солженитсин, Александр Беляев ижодининг баъзи қирралари таҳлил этилган мақолалар ўрин олган.  

Мазкур китоб жорий йилда «Саҳҳоф» нашриётида 1000 нусхада чоп этилган.    

Тақдимот тадбирида Рисолат Ҳайдарова ижоди, янги асарининг аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди. Тошкент ҳақида видеороликлар, фильмлардан лавҳалар намойиш этилди.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Себзор» китоби — Тошкентнинг кўзгуси