Якшанба кунлари Тошкент вилоятининг кўплаб марказий бозорларида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда кўрсатиляпти.

Хусусан, Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан акция доирасида дастлаб фуқароларга жорий йилнинг 24 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол фуқаролик позицияси билан иштирок этишга тарғибот қилинди. Сайлов ва унинг қонунчилиги тўғрисида фуқароларга батафсил маълумотлар берилди.

Акция доирасида ҳудуддаги “Деҳқон бозори” ҳудудида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Турли давлат хизматлари кўрсатишга доир аҳолининг саволларига жавоб берилди.  

Шунингдек,  Бекобод туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида  10 дан ортиқ фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

"Бекобод шаҳар деҳқон бозори"  МЧЖда  ташкил этилган “Ўзимиз келдик” акциясида шаҳар Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган сайёр давлат хизматларидан фуқаролар унумли фойдаланмоқда. Унда 20 нафарга яқин аҳолига сайёр давлат хизматлари  кўрсатилган бўлса,  200 нафарга яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар  берилди.    

     Бундан ташқари, мутахассислар томонидан Оҳангарон ва Бўка туманларида ҳам аҳолига давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатилди.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр хизматдан аҳоли мамнун